Линклар

logo-print

Сурияликлар жума намозидан кейин намойишга чиқмоқчи


Бугун Сурияда жума намозидан кейин ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бугунги намойишлар ва уларга нисбатан ҳукумат муносабати Араб давлатлари лигаси билан Сурия ҳукумати ўртасида чоршанба куни эришилган келишувларнинг қай даражада самарали эканини кўрсатади.

Араб давлатлари лигасининг чоршанба куни Қоҳирада ўтган учрашувида Сурия расмийлари тилга олинган ташкилотнинг Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш тўғрисидаги режасига рози бўлган эди.

Режага биноан Сурия ҳукумат ҳарбийларини норозилик намойишлари бўлаётган шаҳарлардан олиб чиқиб кетиши лозим эди.

Лекин шунга қарамай, пайшанба куни Хомс шаҳрида ҳукумат ҳарбийлари намойишчиларга қарата ўт очиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG