Линклар

logo-print

Грек депутатлари Бош вазир тақдирини ҳал этади


Греция Бош вазири Георгиос Папандреу.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу.

Греция парламентида Бош вазир Георгиос Папандреуга ишончсизлик билдириш масаласи овозга қўйилади.

Бунга Папандреунинг истеъфога чиқиш ҳақидаги чақириқларни писанд қилмагани сабаб бўлди.

Пайшанба куни Греция парламентида чиқиш қилган Бош вазир ўз вазифаси “мамлакатни қутқариб қолиш” эканини таъкидлади.

Европа раҳбарлари Грецияни банкротликдан сақлаб қолиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига бюджет харажатларини қисқартириш ва халқ норозилигига сабаб бўлаётган иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.

Папандреу бу борада референдум ўтказишни режаламоқда.

Европа лидерлари¸ агар Греция ва евроҳудуд давлатлари ўртасида эришилган келишув референдумда рад қилинса, Греция нафақат евроҳудуд¸ балки Европа Иттифоқидан чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG