Линклар

logo-print
“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси 2011 – 2013 йилларда Устюртнинг “Шарқий Бердақ” газ ҳавзасида қиймати 70 миллион АҚШ долларига тенг бўлган компрессор станцияси қуради.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасига асосланиб Энергоньюс интернет нашрининг хабар қилишича, йилига икки миллиард кубметр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган янги компрессор станцияси конда бир маромда газ қазиб чиқариш имконини яратади.

Компрессор станциясини 2013 йил учинчи чорагида фойдаланишга топшириш режаланган.

70 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон қайта-қуриш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 58 миллион доллар ажратилади.

Сарф-харажатнинг қолган қисмини “Ўзбекнефтегаз” ўз ҳисобидан қоплайди.
XS
SM
MD
LG