Линклар

logo-print
2012 йилда Ўзбекистон пойтахтида Британиянинг Кембриж университети билан ҳамкорликда Юқори технологиялар маркази ўз фаолиятини бошлайди.

Расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, давлатга қарашли “Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази” таъсисчилари Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси бўлади.

2016 йилгача ташкилотга Кембриж университети вакили раҳбарлик қилади.

Юқори технологиялар маркази Тошкентдаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида жойлашади.

2011 йил 26 октябр куни ЎР Президенти Ислом Каримов Тошкент шаҳрида "Юқори технологиялар маркази барпо этиш тўғрисида"ги фармонга имзо чеккан эди.
XS
SM
MD
LG