Линклар

logo-print
Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йил тахминан 2¸5 миллион мусулмон, улардан 1,7 миллиони хорижлик, 700 – 800 минг нафари эса маҳаллий аҳоли¸ муқаддас Ҳаж ибодатини бажармоқда.

Улар орасида ўзбекистонлик ҳожилар ҳам бор.

19 октябр куни 240 кишидан иборат ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентдан Мадинага учиб кетди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига кўра, бу йил ҳам Ҳаж зиёратига 5 000 дан зиёд ўзбекистонлик жўнатилган.

Айтилишича¸ Ҳаж давомида уларга 30 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG