Линклар

Ўзбекистон - журналистларсиз мамлакат

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистон мустақил бўлгач¸ мухолифатнинг асосий талабларидан бири сўз эркинлигини кафолатлаш бўлган эди.

Ўзбекистон мустақил бўлгач¸ мухолифатнинг асосий талабларидан бири сўз эркинлигини кафолатлаш бўлган эди.

Ўзбекистонда рус тилида нашр этилувчи “Зеркало XXI” ҳафтаномаси вақтинча ёпилгани бу мавзуни муҳокама қилишга туртки бўлди.


"Қурултой"да иштирок этган “Зеркало XXI” бош муҳаррири Баҳодир Йўлдошев “Биз кўп танқидий мақолалар берганмиз¸ танқид отангга ҳам ëқмайди”¸ дея ўзи бошқарган нашр ëпилгани сабабини изоҳлагандек бўлди.

Айни пайтда Йўлдошев маблағ йўқлиги боис келаси йил январига қадар таҳририят фаолияти тўхтатилишини билдирди.

"Қурултой"да иштирок қилган киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудов Ўзбекистонни "сарой журналистлари мамлакати" деб атади.

"Қурултой"нинг яна бир иштирокчиси¸ таниқли ўзбек журналисти Ëқубжон Хўжамбердиев "Ўзбекистонни журналистларсиз давлат дея айта олмаймиз" деб таъкидлади.

Сўз эркинлигини чеклаш нималигини ўз танасида ҳис қилган журналист Абдумалик Бобоев¸ бундан 10 йил олдин Ўзбекистон матбуот аҳволига оид тадқиқот ўтказган журналист Шоҳида Ëқубова фикрлари ҳам "Қурултой"дан ўрин олди.

"Ўзбек зеҳниятига сўз эркинлиги ëтми?", деган савол жавобини педагог олим Абдулла Абдураззоқов излади.

"Қурултой"ни тўлиқ шаклда қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG