Линклар

“Катта йигирмалик” раҳбарлари иқтисодий ва молиявий қийинчиликларга дуч келган давлатларга Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан кўпроқ кредит ажратилишига келишиб олдилар.

Франциянинг Канн шаҳрида ўтаётган саммитда сўзлаган Франция Президенти Николя Саркози молиявий қийинчиликка рўпара келган давлатларни ҳимоялаш учун ХВЖга кўпроқ салоҳият берилиши кераклигини таъкидлади.

- Агар эҳтиёж туғилса, Халқаро валюта жамғармаси воситаларини кучайтиришга келишиб олдик. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун шартлар белгиладик. ХВЖ мунтазам таҳликаларга қарши ҳимоя воситасини бажариши лозим, деди Франция президенти.

Николя Саркози мазкур режа тафсилотлари хусусида 2012 йил феврал ойида келишиб олинишини билдирди.
XS
SM
MD
LG