Линклар

Ислом Каримов Қирғизистоннинг янги сайланган президентини табриклади


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Алмазбек Атамбаевни Қирғизистон Республикаси Президенти етиб сайлангани муносабати билан муборакбот этди.

Ўзбекистон раҳбари унинг фаолиятига муваффақиятлар, Қирғизистон халқига – тинчлик ва фаровонлик тилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасида бўлиб ўтган брифингда Қирғизистондаги президент сайловининг расмий натижалари сайловдан 20 кун ўтиб эълон қилиниши билдирилди.

Қирғизистонда 30 октябр куни ўтказилган президент сайловида Қирғизистон Социал-демократик партияси раҳбари ва амалдаги Бош вазир Алмазбек Атамбаев сайловчиларнинг 63 фоиздан кўпроқ овозини олиб сайловда ғолиб чиққан эди.

Маълумотларга кўра, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 61 фоизи иштирок этган.
XS
SM
MD
LG