Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 декабрдан бошлаб ойлик иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўртача 10 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонга 3 ноябр куни имзо чекди.

Ҳужжатда бундан кўзланган мақсад “аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, шунингдек, республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборат экани” билдирилган.

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдори 62 минг 920 сўмни, энг кам пенсия ва нафақалар 123 минг 60 сўмни, қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ёрдам маблағи 75 минг 510 сўмни ташкил қилади.

Бу жорий йилда маош, пенсия ва нафақаларнинг иккинчи марта оширилиши.

Сўнгги бор давлат томонидан тўланадиган маош, пенсия ва нафақалар 1 августда оширилган эди.
XS
SM
MD
LG