Линклар

logo-print
Яманнинг Зинжибар шаҳрида Ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилинган камида тўрт исёнчи хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, шаҳар ташқарисида жойлашган ҳукумат кучлари исёнчилар эгаллаган позицияларни тўплардан ўққа тутган.

Яман армияси қисмлари мамлакат жанубида жойлашган Абян вилояти маркази Зинжибарда май ойидан бери Ал-Қоидага алоқадор экани тахмин қилинган мусулмон радикалларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG