Линклар

logo-print

Венгрия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади


Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт.

Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт 2011 йил 6 – 8 ноябр кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

ЎзА Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар муҳокама этилиши режаланган.

Сўзлашувлар якунида икки давлатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Пал Шмитт охирги марта Ислом Каримов билан 2010 йил 22 сентябр куни Ню Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида учрашган.

Венгриянинг 2011 йил биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислиги доирасида 7 апрел куни Тошкентда Европа Иттифоқи расмийлари ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Венгрия Республикаси Президенти Пал Шмитт Ўзбекистондан кейин қўшни Туркманистонга сафар қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG