Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:23

Греция Бош вазири янги коалиция ҳукумати тузиш ҳаракатини бошлади


Греция Бош вазири Георгиос Папандреу мамлакатни иқтисодий бўҳрондан олиб чиқиш учун фавқулодда ҳукумат тузиш борасида мамлакат президенти билан музокара олиб борди. Папандреунинг янги ҳукумат тузишидан мақсад Грецияга молиявий ёрдам кўрсатилиши хусусида евро ҳудудига аъзо давлатлар билан эришилган келишувни амалга оширишдан иборат.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу бошчилигидаги ҳукумат 4 ноябр куни социалистлар етакчилик қилаётган Греция парламентида ишончсизлик овозидан қутулиб қолди.

Жума куни парламентдаги 300 депутатдан 153 нафари Папандреу ҳукуматини қўллаб овоз берди.

Ишончсизлик масаласи овозга қўйилишидан олдин парламентда сўзлаган Бош вазир мақсади мамлакатни бўҳрондан олиб чиқиш эканини таъкидлади.

- Мен ҳамкорларимиз ва хориж лидерларига мурожаат қилмоқчиман. Мен уларга, Греция халқига ишонинг, демоқчиман. Кўп гаплар эшитилди. Бироқ бу халқ оғир вазиятларни бошдан кечиришига мажбур қолмоқда, - деди Греция бош вазири.

Георгиос Папандреунинг янги ҳукумат тузиш ҳаракатини бошлашидан мақсад Грецияни банкротликдан сақлаб қолиш учун евро ҳудудига аъзо давлатлар томонидан молиявий ёрдам ажратилиши ҳақида эришилган келишувни амалга ошириш учун қўпроқ сиёсий дастакка эга бўлишдан иборат.

Европа раҳбарлари Грецияга 130 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига Афина ҳукуматидан бюджет харажатларини қисқартириш ва халқ норозилигига сабаб бўлаётган иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилган.

Греция Президенти Каролос Папуляс билан 5 ноябр кунги музокарадан сўнг Бош вазир Георгиос Папандреу ҳукумат қарзлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш ва евро ҳудудига аъзо давлатлар талабини бажариш учун мухолифатдаги ҳамма партиялар билан музокара олиб боришга тайёр эканини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Грециянинг янги тузилажак ҳукумати Европа Иттифоқи раҳбарларининг ўтган ой бўлиб ўтган фавқулодда саммитида қабул қилинган қарорларни амалга оширишни таъминлаши назарда тутилган қонунларни тасдиқлаши керак бўлади.

Георгиос Папандреу Европа раҳбарлари талабларини бажариш Грециянинг евро ҳудудида чиқариб юбормаслигининг шарти эканини таъкидлади.

Айни пайтда Грециядаги асосий мухолифат партия - Янги Демократик партия етакчиси Антонис Самарас Папандреунинг янги коалиция ҳукуматида иштирок этиш истагида эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG