Линклар

logo-print
Шанба куни Суриянинг Ҳомс шаҳрида ҳукумат кучлари билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда камида 20 киши ҳалок бўлди.

Суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотига кўра, Араб давлатлари лигасининг қон тўкилишини тўхтатиш режаси қабул қилинганига қарамай ҳукумат қўшинлари Ҳомсда танклар ёрдамида ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда.

Араб давлатлари лигаси бош котиби Анбил ал-Арабий шанба куни Дамашқни зўравонликларни давом эттириш “мисли кўрилмаган талафотлар”га сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Сурия ҳукумати Қурбон ҳайити муносабати билан аввал ҳибсга олинган намойишчилардан 500 нафарини озод қилди.

4 октябр куни Сурия расмийлари Қоҳирада ўтган учрашувда Араб давлатлари лигасининг Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш тўғрисидаги режасига рози бўлган эди.

Ушбу режага биноан Сурия ҳукумат ҳарбийларини норозилик намойишлари бўлаётган шаҳарлардан олиб чиқиб кетиши, сиёсий маҳбусларни озод қилиши ва муҳолифат билан мулоқотга рози бўлиши лозим.
XS
SM
MD
LG