Линклар

logo-print

Андижоннинг 2500 йиллиги нишонланади


Андижондаги Алишер Навоий боғи.

Андижондаги Алишер Навоий боғи.


Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, Андижон шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлаш борасидаги тадбир дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Gazeta.uz сайти маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 ноябригача ушбу дастур тайёр бўлиши лозим.

Ҳукумат қарорига кўра 1 декабргача Андижондаги марказий майдон, Форумлар саройи ҳамда шаҳардаги кичик ва катта ҳалқа йўлларининг қурилишига доир давлат режаси ишлаб чиқилиши лозим.

Байрам муносабати билан Андижон вилоятининг 2011-2015 йилларга мўлжалланган коммунал инфра тузилмасига оид дастурни муддатидан аввал 2014 йилга бажариш шарт.

Айни пайтда Андижон шаҳрининг юбилейи айнан қачон нишонланиши ҳақидаги маълумот эълон қилинганича йўқ.

Андижон шаҳри 2005 йилги қирғиндан сўнг халқаро майдонда яхши танилган.
XS
SM
MD
LG