Линклар


Қурбон ҳайити куни Афғонистон шимолида жойлашган Бағлон шаҳридаги масжидлардан бири яқинида содир этилган ҳудкуш ҳужуми оқибатида камида саккиз киши, жумладан, бир полициячи ҳалок бўлди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мулозими Сиддиқ Сиддиқийга кўра, ҳужум оқибатида яна 15 киши оғир жароҳат олган.

Бағлон полицияси раҳбари Асадуллоҳ Ширзоднинг айтишича, портлаш одамлар ҳайит намозини ўқиб, масжиддан чиқаётган пайти содир этилган.
XS
SM
MD
LG