Линклар

logo-print

Санкт-Петербург Тергов бошқармаси Ўзбекистоннинг уч фуқароси 35 ёшли Шавкат Ҳайдаров, 27 ёшли Фурқат Ботиров ва 27 ёшли Улуғбек Ҳайдаровга нисбатан очилган жиноий ишни судга оширди.

Санкт-Петербург Тергов бошқармаси маълумотига кўра, бу уч фуқаро ўз ҳамюртига оғир тан жароҳати етказганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Тергов хулосасида айтилишича, жорий йилнинг 17 майига ўтар кечаси Санкт-Петербургда ўзбекистонлик уч киши ўзаро жанжал натижасида бир ҳамюртини дўппослаганлар.

Шавкат Ҳайдаров ҳамюртини металл қувур билан 15 марта урагани ва унинг елкасини пичоқ билан жароҳатлагани айтилади айблов хулосасида.

Ўзбекистонлик фуқаро олган жароҳатлари боис воқеа жойида оламдан ўтган.
XS
SM
MD
LG