Линклар


5 ноябр куни президент Ислом Каримов Ўзбекистон Бош прокуратурасига Тошкентдаги бензин ва газ танқислиги масаласини ўрганишни топширди.

Uzmetronom.com сайти хабарига кўра, кеча Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳам иқтисод масалари бўйича нефт-газ соҳасига маъсул бўлган Ғуломжон Иброҳимовга жиддий топшириқлар берган.

Кейинги бир неча кун давомида Тошкентдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг барчасида бензин ва газ тақчиллиги кузатилмоқда.

Ҳайдовчиларнинг Озодликка айтишича, ҳар бир шохобчада 200-300дан ортиқ машиналар навбати вужудга келган.

Расмийлар бунинг сабабини газ таъминотидаги қийинчиликлар билан эмас, балки газда ишлайдиган автомобилларнинг кўпайганлиги билан изоҳлаган эдилар.

REGNUM агентлигининг Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда ёйинланган маълумотларига кўра, мамлакатда бензин ишлаб чиқариш жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида ўтган йилга нисбатан 2,6 фоиз (1,009 миллион тонна), керосин 4,5 фоиз (260,3 минг тонна), дизел ёқилғиси 1,1 фоиз (845,5 минг тонна), сиқилган газ ишлаб чиқариш эса 4,4 фоиз (191,8 минг тонна) га камайган.
XS
SM
MD
LG