Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:50

Сурияда ҳайит куни ҳам қон тўкилди


Қурбон ҳайити куни Сурияда ҳукумат кучлари томонидан тўрт намойишчи ўлдирилди.


6 ноябр куни Суриянинг Ҳомс шаҳрида полиция билан тўқнашувлар пайти уч намойишчи отилди. Ҳамада эса ҳукуматга қарши намойишлар пайтида яна бир намойишчи ҳалок бўлди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларининг айтишича, шанба куни ҳам Суриянинг Ҳомс шаҳрида ҳукумат кучлари билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда камида 20 киши ҳалок бўлган.

Суриядан олинган маълумотларга кўра, Араб давлатлари лигасининг
Сурия ҳукумати қон тўкилишини тўхтатиш режасига рози бўлганига қарамай намойишчиларга қарши ҳамон танклардан фойдаланмоқда.
Сурия ҳукумати қон тўкилишини тўхтатиш режасига рози бўлганига қарамай намойишчиларга қарши ҳамон танклардан фойдаланмоқда.
​ қон тўкилишини тўхтатиш режаси қабул қилинганига қарамай, ҳукумат қўшинлари Ҳомсда танклар ёрдамида ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда.

Араб давлатлари лигаси бош котиби Анбил ал-Арабий шанба куни Дамашқни зўравонликларни давом эттириш “мисли кўрилмаган талафотлар”га сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва зудлик билан қон тўкишни тўхтатишни талаб қилди.

4 октябр куни Сурия расмийлари Қоҳирада ўтган учрашувда Араб давлатлари лигасининг Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш тўғрисидаги режасига рози бўлган эди.

Ушбу режага биноан Сурия ҳукумат ҳарбийларини норозилик намойишлари бўлаётган шаҳарлардан олиб чиқиб кетиши, сиёсий маҳбусларни озод қилиши ва муҳолифат билан мулоқотга рози бўлиши лозим.

Сурия ҳукумати Қурбон ҳайити муносабати билан аввал ҳибсга олинган намойишчилардан 500 нафарини озод қилди.

Айни пайтда Сурия мухолифати етакчилари Башар ал-Ассад билан ҳеч қандай музокара қилмасликлари ва унинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилишда давом этажакларини таъкидламоқдалар.

Сурия мухолифати Башар ал-Ассад режимини ағдариш уринишларини мувофиқлаштириш мақсадида махсус Миллий кенгаш ташкил этди.

Сурияда саккиз ойдан буён давом этаётган намойишлар пайти 3000 одам ўлдирилди.
Сурияда саккиз ойдан буён давом этаётган намойишлар пайти 3000 одам ўлдирилди.
Миллий кенгаш Сурия халқининг озодлик йўлидаги курашини қўлловчи мустақил ташкилот сифатида иш олиб боради ҳамда Сурия ва унинг халқи суверенитетига соя солувчи ҳар қандай ташқи аралашувни қабул қилмайди.

Сурия Миллий кенгашига¸ ҳозирги режимга мухолиф бўлган демократик кўз қарашдаги кучлар баробарида¸ турли диний ва миллий уюшмаларнинг ҳам қўшилгани айтилмоқда.

Ассад режими норозилар талабига қулоқ солишни истамаëтир¸ кузатувчилар Суриянинг ҳам¸ Ливиядаги каби фуқаролик уруши домига тортилаëтганини айтмоқдалар.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, март ойида бошланган аксилҳукумат чиқишларининг президент Башар ал-Ассад режими томонидан куч билан бостирилиши оқибатида уч мингдан ортиқ одам, жумладан, камида 187 нафар бола ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG