Линклар

Венгрия президенти Пал Шмитт 6 ноябр куни расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Уч кунлик сафари чоғида Венгрия президенти ўзбек расмийлари билан мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларни мухокама этиши билдирилган.

Ташриф якунида Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлиги истиқболлари белгиланган қўшма баёнот қабул қилиниши кутилмоқда.

Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилдан мавжуд. Ўзбекистон ва Вегрия ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 36,5 миллионни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG