Линклар

logo-print
5 ноябр куни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғинида Ҳамид Неъматов вилоят ҳокими лавозимидан бўшатилган.

Президентнинг 7 ноябр кунги фармонига мувофиқ Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида собиқ ҳокимнинг биринчи муовин Шухрат Ғаниев тайинланган.

Uzmetronom нашрининг ёзишича, Неъматовнинг лавозимидан олинишига вилоятда коррупция даражаси кучайиб кетгани сабаб ўлган.

Ҳамид Неъматов 2009 йилда Фарғонага ҳоким этиб тайинланган эди.

Ўзбекистонда ҳокимлар тез-тез алмаштирилади. Ўзбекистонда одатда ҳокимлар алмашувини шахсан мамлакат президентининг ўзи вилоятларга бориб, мажлислар ўтказиб, йўл қўйган камчиликлари учун эски ҳокимнинг пўстагини қоқиб ишдан олар ва янги ҳокимга умид билдириб тайинлаб кетар эди.

Энди ҳокимларни олиш ва қўйишга Бош вазир Шавкат Мирзиёев бормоқда.
XS
SM
MD
LG