Линклар

Сурияда аксилҳукумат намойишчилар ва ҳукумат хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувда камида ўн уч одам нобуд бўлган.

Суриялик фаолларга кўра, хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши ўт очганлар ва ҳалок бўлганларнинг аксари мамлакат Хомс шаҳри истиқомат қилувчиларидир.

Ҳомснинг баъзи нуқталари танклардан нишонга олинган. Чоршанба куни Сурия расмийлари Араб Лигаси режасига мувофиқ, ўз қўшинларини шаҳарлардан олиб чиқиб кетишга рози бўлишган эди.

Март ойида Сурия президентига қарши норозилик намойишлари бошлангандан буён 2500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари шанба куни учрашиб, Суриядаги вазиятни мухокама этади.

Сурияни ушбу ташкилотга аъзоликдан махрум этиш учрашув мухокамасидаги асосий масалалардан экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG