Линклар

logo-print
НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен бугун Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Мазкур учрашув НАТО Ливияда ҳарбий миссиясини тугатганидан бир ҳафта ўтиб амалга ошмоқда.

АҚШга сафари давомида жаноб Расмуссен АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Донилон ҳамда АҚШ Сенати аъзолари билан ҳам учрашади.

Таъкидлаш жоиз, келаси йил НАТО саммитига АҚШ мезбонлик қилади. НАТОнинг наввбатдаги саммити 2012 йил май ойида Чикаго шаҳрида бўлади.
XS
SM
MD
LG