Линклар

logo-print
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирлари бугун Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида учрашади.

Айни йиғин доирасида Россия бош вазири Владимир Путин хитойлик ҳамкасби Вэн Жиабао ҳамда Покистон бош вазири Юсуф Риза Ғилоний билан алоҳида учрашувларни режалаган.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган.

Мўғулистон, Ҳиндистон, Покистон ва Эронга ШҲТ йиғинларида кузатувчи мақомида қатнашиб келади.

Сўнгги йилларда Афғонистон, Туркманистон, Беларус ва Шри Ланка каби мамлакатлар ҳам ШҲТга қизиқиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG