Линклар

6 ноябр куни Венгрия республикаси президенти Пал Шмитт расмий ташриф билан Тошкентга келди.


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан келган Венгрия раҳбарининг ташрифи уч кун давом этиши ва бу вақт мобайнида икки томонлама музокаралар ўтказилиши айтилмоқда.

Мазкур музокаралар якунида, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, икки давлат ҳамкорлигининг истиқболлари белгиланган қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Маълумотларга кўра, Венгрия делегацияси Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатасида ҳам бўлади.

Президент Пал Шмиттнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши, унда Венгрия президентига ҳамкорлик қилаётган ишбилармонлар қатнашиши кўзда тутилган.

Шунингдек, венгриялик меҳмонлар Ўзбекистонга сафар доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш имкониятига эга бўлишлари ҳам айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG