Линклар

Собиқ МХХ ходими Британияда ҳукм қилинди


Британиядан сиёсий бошпана олган Икром Ёқубов.

Британиядан сиёсий бошпана олган Икром Ёқубов.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубов Британияда 6 ноябр куни сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қўлга тушди.

Бу ҳақда 7 ноябр куни Mail Online Интернет нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни қийноқлар ва қотилликларда айблаган МХХнинг собиқ зобити Британиядан депортация қилиниш мумкин.

Mail Online Интернет нашри хабарига кўра, Лондондаги Кингстон маҳкамасида Икром Ёқубов Португалия ҳайдовчилик гувоҳномасини Лиссабонга ўта махфий топшириқ билан борган пайтда қонуний равишда олганини иддао қилган.

Бироқ суд 30 яшар собиқ жосуснинг иддаосини рад қилган.

Боиси Британия полицияси мамлакат махфий хизмати MI5 ва MI6 билан биргаликда ўтказган текширув натижасида Икром Ёқубовнинг иддаолари асоссиз экани ошкор бўлган.

2008 йилда Британияга қочиб борган Икром Ёқубов Ўзбекистон президентини танқид қилгани учун ҳаёти хавф остида қолгани важидан, бу мамлакатдан сиёсий бошпана олган эди.

Хабар қилинишича, Ёқубов қасддан сохта ҳужжатни ишлатгани учун суд уни 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган.
XS
SM
MD
LG