Линклар

Афғонистон шимолида олти полиция ходими яраланди


Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида худкуш шахс қабила оқсоқоллари идораси олдида ўзини портлатди.

Вилоят ҳокими Муши Абдул Мажид портлаш оқибатида оқсоқоллар кенгаши раиси Мулла Аъламга зарар етмагани бироқ полициянинг камида олти ходими яраланганини маълум қилди.

Мулла Аълам Афғонистон оқсоқоллари ва сиёсий арбобларини ўз ичига олувчи Лоя Жирға аъзосидир.

Бу ташкилот АҚШ билан стратегик ҳамкорлик ва Толибон ҳаракати билан сўзлашувлар олиб бориш хусусида муҳим қарорлар қабул қилиш билан шуғулланади.

Толиб жанггарилари жорий ойда ўтказилиши кутилаётган Жирға йиғилишида иштирок этган ҳар қандай шахсни ўлдириш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG