Линклар

Россия Эронга эҳтимолий ҳужум оқибатларидан огоҳлантирди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров агар Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилиш “жуда жиддий хатолик” бўлишидан огоҳлантирди.

- Эронга қарши ҳарбий зарба олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келадиган жуда жиддий хатолик бўлади. Бугунги кунда дунёдаги бошқа муаммолар каби Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммони ҳам ҳарбий йўл орқали ҳал қилиб бўлмайди, дея баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавров Исроил Президенти Шимон Перес Эронга ҳарбий ҳужум эҳтимоли кучайиб бораётгани тўғрисидаги фикрларига шундай муносабат билдирди.

Атом энергияси халқаро агентлигининг жорий ҳафта Эрон ядровий дастурига оид янги ҳисоботини эълон қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG