Линклар

Грецияда бош вазир лавозимига кимни сайлаш масаласи муҳокама қилинмоқда


Греция Бош вазири Георгиос Папандреу Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишга рози бўлганидан кейин муваққат бирлик ҳукуматига етакчилик қиладиган янги бош вазирни танлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Греция янги ҳукумати еврозона давлатлари билан молиявий ёрдам тўғрисида эришилган келишувни тасдиқлаши керак бўлади.

Хабарларга кўра, Европа Марказий банки раиси собиқ ўринбосари Лукас Пападемос ва Молия вазири Евангелос Венизелос Бош вазири лавозимига асосий номзод деб кўрилмоқда.

Афина ҳукумати ва Европа раҳбарлари ўртасида эришилган келишувда евро ҳудуди давлатларининг 130 миллиард евролик ёрдами ва Греция ташқи қарзларининг 50 фоизидан воз кечилиши эвазига Греция ҳукумати ўз сарф-харажатларини қисқартириши ва халқ норозилигига сабаб бўлаётган ислоҳотлар, жумладан пенсия ва маошларни камайтириш ва минглаб давлат хизматчиларини қисқартириш каби чораларни амалга оширигши керак.
XS
SM
MD
LG