Линклар

Германия ва Россия етакчилари бугун "Шимолий оқим" қувурининг расмий фойдаланишга топшириш маросимида қатнашишади.

Болтиқ денгизи тубидан тортилган янги газ қувури Россиянинг давлат назоратидаги "Газпром" ширкати ва унинг Германиядаги ҳамкорлари тарафидан қуриб битказилди.

Қувурдан газ узатишни бошлаш маросимида Россия президенти Дмитрий Медведев, Германия Канцлери Ангела Меркел, шунингдек Франция ва Нидерландия бош вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг Энергетика масалалари бўйича комиссари Гюнтер Отинген қатнашади.

Тадбир Германиянинг шимолий-шарқидаги Люмбин шаҳрида бўлади.

1224 километрлик қувур йилига қарийб 50 миллиард кубометр газни Россиядан тўғри Германияга етказишга қодир.

Россияни тўғридан-тўғри Германияга боғлайдиган янги қувур Россиянинг шу пайтгача Европадаги газ истеъмолчилари билан боғлаб келган Украина ва Полша ҳудудларини четлаб ўтади.
XS
SM
MD
LG