Линклар

Поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг тасодифий ўлимидан икки йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, унинг шахсий врачи Конрад Мюррей қўшиқчи ўлимида айбдор деб топилди ва суд залида ҳибсга олинди.

58 ёшли Конрад Мюррей ихтиёрсиз тарзда одам ўлдирганликда айбланмоқда.

Терговга кўра, врач Жексонга керагидан ортиқ миқдорда оғриқни қолдирувчи дори бериб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Майкл Жексоннинг врачи Конрад Мюррей устидан ўтказилаётган маҳкамага раислик қилаётган ҳакам Майкл Пастор врачни суд залининг ўзида ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Мюррей қўлига кишан солиниб суд залидан олиб чиқиб кетилди.

Конрад Мюррей Мюррей тўрт йилга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Бу ҳақдаги суд қарори шу ой охирида эълон этилиши кутилмоқда.

50 яшар поп-мусиқа қироли Майкл Жексон 2009 йил июн ойида Беверли Ҳиллсдаги уйида бехуш ҳолатда топилган ва касалхонага олиб кетилган. У шифохонада юрак хуружидан оламдан ўтган эди.
XS
SM
MD
LG