Линклар

Украинанинг Запороже шаҳрида Сталиннинг янги ҳайкали очилди.

Сталиннинг темирдан ясалган янги ҳайкали очилишида душанба куни мингдан зиёд одам қатнашди.

Аввалроқ коммунистлар етакчисининг ҳайкали бу шаҳарда номаълум миллатчи гуруҳлар тарафидан портлатилган эди.

Ҳайкал ташаббускорлари энди уни кечаю-кундуз қўриқлашни ваъда қилмоқда.

Сталин шахсига нисбатан украин миллатчиларида кучли нафрат мавжуд.
Улар коммунистлар доҳийсини миллионлаб одам ёстиғини қуритган ўттизинчи йиллардаги “голдомор”, яъни очарчиликда айблаб келишади.
XS
SM
MD
LG