Линклар

Ироқнинг Анбар вилояти ҳокими Қосим ал Фаҳадавий суиқасддан омон қолди.

Фаҳадавийнинг автомобиллар карвони Бағдодга келаётган маҳал йўл четига қўйилган бомба портлаган.

Полицияга кўра, портлашдан ҳокимга шикаст етмаган.

Аксар аҳолиси суннийлар бўлган Анбар вилояти ҳокими Қосим ал Фаҳадавийни аввал ҳам бир неча бор исёнчи гуруҳлар нишонга олишган эди.

2009 йилда Рамадидаги идорасида содир этилган портлаш оқибатида у оёғидан жудо бўлганди.
XS
SM
MD
LG