Линклар

logo-print

Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл Ўзбекистонга келади


Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл.

Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл.


Рус Православ черкови раҳнамоси Патриарх Киррилнинг Ўзбекистонга ташрифи ноябр охирларида амалга ошиши айтилмоқда.

Озодликка ўзини Артём Николаевич деб таништирган Рус Православ Черкови протокол хизмати вакили Патриарх Кириллнинг 2-3 ноябр кунлари Тошкентга режалаган сафари айрим сабабларга кўра ноябрнинг охирларига мўлжалланаётганини маълум қилди.

- Ҳозирча бу ташрифга оид режалар охиригача тасдиқлангани йўқ, лекин дастлабки тахминларимизга кўра 23-26 ноябр кунларига мўлжалламоқдамиз. Протокол хизмати аввалига қабул қилаётган томон билан айрим ташкилий масалаларни ҳал этмоғи лозим,- деди Патриарх Кириллнинг протокол хизмати ходими.

Айни пайтда, жорий йилнинг июл ойида тузилган Тошкент ва Марказий Осиë митрополит округига митрополит этиб тайинланган Викентий Марказий Осиё давлатларидаги православ черков бўлинмаларини кўздан кечиришни давом этмоқда. Митрополит Викентий аллақачон Тожикистон ва Қирғизистон республикаларидаги православ черковларида бўлиб, маҳаллий раҳбарлар билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситаларида Тошкент ва Марказий Осиë епархияси ташкил этилганининг 140 йиллигига бағишланган тантаналарда Москва ва Бутун Русь Патриархи Кириллнинг иштирок этмаслиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Рус православ черкови раҳбарининг 2-3 ноябр кунлари Тошкентга белгиланган сафарининг бекор қилинишига, айрим маълумотларга кўра, патриархнинг Ўзбекистон раҳбарияти билан маслаҳатлашмай туриб, епархияни Тошкент ва Марказий Осиë митрополит округига айлантириб, митрополит Владимир ўрнига Викентийни раҳбарликка тайинлагани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG