Линклар

logo-print

Кеча АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бокс бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони Жо Фрейзер саратон касаллигидан 67 ёшида оламдан ўтди.

Бир неча кун аввал Фрейзерга жигар саратони ташҳиси қўйилган ва у Филаделфия шимоли-шарқида тиббий муолажа олган эди.

Жой Фрейзер бокс оламинининг “қироли” Муҳаммад Алини енгган биринчи боксчи сифатида машҳур эди.

“Аср жанги” номи билан тарихга кирган Муҳаммад Али билан Жо Фрейзер ўртасидаги жанг 1971 йили ўтказилган эди.

Фрейзер 1970 йили Жимми Эллисни нокаутга учратиб, илк бор жаҳон чемпиони унвонига сазавор бўлган эди.

1976 йили Жорж Форман билан бўлган жанг натижасида чемпионлик унвонидан мосуво бўлган Фрейзер профессионал боксни тарк этади.

Орадан 5 йил ўтиб Фрейзер боксга қайтади, бироқ бокс оламида унчалик таниқли бўлмаган Флойда Камминг билан дуранг натижага эришгач, боксни бутунлай тарк этади.
XS
SM
MD
LG