Линклар

Бугун Италия парламентида Бош вазир Силвио Берлускони ҳукумати тақдирини ҳал қилувчи лойиҳа муҳокама қилинади.

Кеча Берлускони ўзининг истеъфога кетиши ҳақидаги маълумотларни бутунлай инкор қилди.

Италия иқтисодидаги бугунги вазият сўнгги 10 йилдаги энг ёмон дея баҳолангач, Берлускони истеъфоси ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлган эди.

Ҳукуматларнинг кредит салоҳиятини баҳоловчи нуфузли гуруҳлар - Standart&Poor’s агентлиги ва Moody's инвесторлар хизмати Италия кредит рейтингини пасайтириб, мамлакат иқтисоди истиқболини “салбий” дея баҳолади.

Греция каби евроҳудуд давлатларида бораëтган жиддий қарз муаммолари ортидан Италиядаги вазият ҳам иқтисодий ва молиявий таҳликаларга асос бўлган.
XS
SM
MD
LG