Линклар

logo-print

Даниэл Ортега учинчи муддат президентликка қолди


Никарагуа президенти Даниэл Ортега.

Никарагуа президенти Даниэл Ортега.


Даниэл Ортега учинчи муддатга Никарагуа президентлигига қайта сайланди.

Ортега сайловчиларнинг 63 фоиз овози билан сайловда ғолиб чиқди. Унинг асосий рақиби эса никарагуаликларнинг 31 фоизлик овозини қозона олди.

Маҳаллий кузатувчилар сайлов кампанияси даврида 600 та қонунбузилиш ҳолатини аниқлашган.

Шунингдек, ўнлаб муҳолифатчилар ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуландга кўра, расмий вашингтон Никарагуадаги сайлов пайти қонунбузилишлари бўлгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирган.

Бугун Европа Иттифоқи кузатувчиларининг Никарагуадаги президент сайловига оид ҳисоботи эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG