Линклар


Бугун кечқурин Самарқанд вилояти хокими Зоир Мирзаев вилоят телеканали СТР ва мустақил телеканал СТВ орқали бевосита мулоқотга чиқиб, телетомашабинлар саволларига жавоб берди.

Самарқандликларга кўра, икки соат давомида хоким Мирзаев кузги-қишги мавсумга оид, турар жойлар учун ер майдонлари ажратилиши масалалари, умуман, аҳолини қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.

5 ноябр куни эса Жиззах вилоят ҳокими Сайфиддин Умаров вилоят телевидениеси орқали 1,5 соат мобайнида жиззахликлар билан мулоқот қилган.

Қашқадарё ва Бухоро хокимлари ҳам айни кўринишдаги телемулоқотга тайёргарлик кўраётганликлари айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG