Линклар


Қурбон ҳайитининг иккинчи куни Афғонистон шимоли-ғарбидаги Бадғиз вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 11 киши қурбон бўлди.

Бадғиз полицияси маълумотига кўра, портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлган, ўлганларнинг 9 нафари эса бир оила аъзоларидир.

Ҳозирча портлаш учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Жума куни Толибон ҳаракати етакчиси Мулла Умарнинг тинч аҳолини ўлдирганликда айбдорлар шариат қонунлари бўйича жазоланиши ҳақидаги баёноти эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG