Линклар

logo-print

“Шимолий оқим” фойдаланишга топширилди


Германия канцлери Ангела Меркел ва Россия президенти Дмитрий Медведев.

Германия канцлери Ангела Меркел ва Россия президенти Дмитрий Медведев.


Бугун Германиянинг шимолий-шарқидаги Люмбин шаҳрида “Шимолий оқим” қувури расман фойдаланишга топширилди.

Қувурдан газ узатишни бошлаш маросимида Россия президенти Дмитрий Медведев, Германия Канцлери Ангела Меркел, шунингдек Франция ва Нидерландия бош вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг Энергетика масалалари бўйича комиссари Гюнтер Отинген қатнашди.

Жорий йилнинг 6 сентябр куни Санкт-Петербург яқинидаги Виборге шаҳрида Россияни тўғридан-тўғри Германия билан боғлайдиган ушбу газ қувури синаб кўрилган эди.

Янги газ қувури шу пайтгача Россияни Европадаги газ истеъмолчилари билан боғлаб келган Украина ва Полша ҳудудларини четлаб ўтади.

1224 километрлик қувур йилига қарийб 55 миллиард кубометр газни Россиядан тўғри Германияга етказишга қодир.

7400 миллион евро (10,4 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги ушбу янги газ қувури Россиянинг “Газпром” ширкати билан Германиянинг BASF ва EON фирмалари ҳамда Ҳолландиянинг Gasunie, Франциянинг GDF Suez компанияларининг қўшма лойиҳаси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG