Линклар

logo-print

Собиқ жосус Икром Ëқубов ўзи устидан бўлган маҳкама тафсилотларидан гапирди

  • Абдулла Искандар

2008 йилда Ëқубов расмий Тошкент Ўзбекистон исломий ҳаракатини бошқармоқда деган иддаони ҳам илгари сурган эди.

2008 йилда Ëқубов расмий Тошкент Ўзбекистон исломий ҳаракатини бошқармоқда деган иддаони ҳам илгари сурган эди.

Британияда суд қилинган Ўзбекистон МХХ собиқ зобити бу хусусда Озодликка изоҳ берди.

Ўзбекистонлик собиқ жосус Икром Ёқубов Британияда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан қўлга тушиб маҳкамага тортилгани ҳақида душанба куни хабар қилган эдик.

Британиядаги Кингстон жиноий судининг 4 ноябр кунги маҳкамаси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубовни сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқарганликда айбдор деб топди.

Суд Икром Ëқубовни 8 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Жазонинг синов муддати бир йил қилиб белгиланди.

Айни пайтда суд Ëқубовни аxлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ҳақида ажрим чиқарди.

Суд мобайнида прокурор Ëқубовни Ўзбекистонга депортация қилиш талабини ҳам қўйган, аммо бу талаб юзасидан бирор қарор қабул қилинмаган.

Суд ҳужжатларига кўра Ëқубов қўлга олинганида у ёнидаги сохта гувоҳномани МХХ да ишлаган пайтда Лиссабонга иш сафари билан бориб олганлигини айтган.

Кингстон тумани жиноий маҳкамаси Икром Ёқубовнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини Португалияга қилган ўта махфий иш сафари чоғида қонунан олганига оид кўрсатмасини рад этган.

Британия полицияси Ëқубовга оид ҳайдовчилик гувоҳномасининг қалбаки эканлигини аниқлаган.

Сешанба куни Икром Ëқубовнинг ўзи Озодлик билан боғланиб маҳкама Кингстон жиноий суди қарори юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Қуйида Икром Ëқубов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG