Линклар

Тошкентда 8 ноябр куни Ўзбекистон-Чехия ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.

Савдо, енергетика, банк-молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва транспорт коммуникациялари, машинасозлик, сайёҳлик каби соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш каби масалалар йиғинда мухокама этилди.

Йиғинда қатнашган Чехия Транспорт вазири муовини Иво Викидал Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кўламини кенгайтириш лозимлигини қайд этди.

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида товарайрбошлаш ҳажми 2011 йил январ-август ойларида 35 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳозирда Ўзбекистонда Чехия сармоясига қурилган 14та корхона ишлаб турибди.
XS
SM
MD
LG