Линклар

Сурияда март ойида президент Башар Асадга қарши норозилик намойишлари бошлангандан буён 3500 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Равин Шамдасани бу ҳақда баён қилди.

Сурия Президенти Башар Асад ҳукумат кучларини Сурия кўчаларидан олиб чиқиш ва мухолифат билан музокаралар олиб боришга ваъда берганига қарамасдан зўравонликлар ҳамон давом этмоқда.

Чоршанба куни Сурия расмийлари Араб Лигаси режасига мувофиқ, ўз қўшинларини шаҳарлардан олиб чиқиб кетишга рози бўлишган эди.

Лекин, БМТ Олий комиссарига кўра, ўша кундан буён Сурияда мамлакат хавфсизлик кучлари ва ҳукуматга қарши намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 60дан зиёд одам ўлдирилган ва ҳалок бўлганларнинг аксари Хомс шаҳридан.

Якшанба кунги қон тўкилишларидан сўнг Араб давлатлари Лигаси 12 ноябрда шошилинч йиғилиш ўтқазишни маълум қилган.

Араб Лигаси Сурияни аъзоликдан махрум этиш масаласини ўртага қўймоқда.
XS
SM
MD
LG