Линклар

Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳининг билдиришича, одам ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган самарқандлик Салоҳиддин Тилововни милиция ходимлари ундан иқрор олиш мақсадида қийноққа солган.

"15 нафар милиция ходими Тилововдан қотиллик айбини бўйнига олишни талаб қилиб, уни ҳушидан кетгунча калтаклаган. Бу ҳақда бизга ҳуқуқ фаоли Маматқул Мухторов маълум қилди. Бир неча кундан кейин қотил топилгач, Тиловов қўйиб юборилган", - деди Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Самарқанднинг Пастдарғом туманидан бўлган 40 яшар Салоҳиддин Тиловов қўйиб юборилганидан сўнг, қийноққа солингани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилган, лекин прокуратура бу юзадан жиноят иши қўзғамади, деб билдирди Икромов.

Ўзбекистонда қийноқлар айниқса тергов жараёнида кенг қўлланилиши айтиб келинади.
XS
SM
MD
LG