Линклар

Ўзбекистон исломий ҳаракати Абу Бакр ал Олмоний исмли германиялик мужоҳиднинг “шаҳидлар” сафига қўшилгани ҳақида хабар тарқатди.

Халқаро майдонда террор гуруҳлари рўйхатига қўшилганЎИҲ баëнотида Абу Бакрнинг қачон ва қаерда ўлдирилгани¸ шунингдек унинг асл исми айтилмайди.

Германия хавфсизлик расмийлари Ал-Қоида ва Толибон ҳаракати билан яқин алоқада бўлган ЎИҲ нинг бу германиялик аъзоси ҳақида маълумотга эга эмасликларини билдирдилар.

ЎИҲ сафида германиялик мужоҳидлар борлиги ва уларнинг немис тилида махсус ташвиқот материаллари ҳозирлаëтгани боис ҳаракат фаолияти Германия хавфсизлик хизматлари томонидан жиддий кузатиб келинмоқда.

Германия ҳудудида амалга оширилган қатор махсус амалиëтлар натижасида ЎИҲнинг бир неча аъзоси ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG