Линклар

logo-print

Франция Эронга қарши мисли кўрилмаган чора қўллашга ҳозир


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий қуроллар технологияси устида иш олиб бораëтганини тасдиқлагани муносабати билан Франция президенти Николя Саркози Хавфсизлик Кенгашини Теҳронга қарши чора қўллашга чақирди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баëнотда¸ агар Эрон бу масалада халқаро талабларга бўйсунмаса¸ Париж ҳукуматининг Теҳронга қарши “мисли кўрилмаган” санкциялар қўллашга ҳозирлиги айтилади.

Халқаро атом энергияси агентлиги ўз аъзолари¸ қолаверса бошқа манбалардан олинган ишончли маълумотлар асосида Эроннинг ядровий қурол яратишга алоқадор синовларни ўтказгани ҳақида хулоса чиқарди.

Агентликнинг сешанба куни эълон қилинган янги ҳисоботи хулосаси Эрон раҳбарияти томонидан “сиëсий мотивларга асосланган¸ мувозанатсиз” дея баҳоланди.

- Бизга атом бомбаси керак эмас. Эронликлар доно халқ. Сизда 20 000 ядровий қалпоқча бўлса-да¸ эронликлар икки дона ҳам бомба қилмайди. Бу халқ сиз ҳеч қачон тенг бўлолмайдиган нарсалар қуради ва бу юксак ахлоқ бўлади¸ деди жумладан давлат телевидениеси орқали олиб кўрсатилган нутқида президент Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШга ва Ғарб ҳукуматларига ишорат қила туриб.

Ўз чиқишида Эрон президенти Халқаро атом энергияси агентлигини АҚШнинг асоссиз даъволарига ишониб¸ ўз обрўсига путур еткизмасликка ҳам чақирди.

Ҳозирга қадар БМТ Хавфсизлик Кенгаши уранни тўйинтириш жараëнини тўхтатиш талабига қулоқ солмагани боис Эронга қарши санкция жорий қилишни кўзда тутган тўртта резолюция қабул қилган.
XS
SM
MD
LG