Линклар

Ўзбекистонлик муҳожирлар қотиллик ва жинсий тажовузда айбланмоқда


Россия Тергов қўмитасининг хабар қилишича¸ Олтой ўлкасида 56 яшар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган жиноий иш якунланган.

Ҳозирча исми-шарифи ошкор қилинмаган Ўзбекистон фуқароси ўз мактабдош дўстини ўлдириб¸ унинг танасини парчалаб¸ Барнаулнинг турли жойларига бекитганликда айбланмоқда ва унга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов қўмитаси баëнотида айтилишича¸ 2011 йилнинг 8 март куни Барнаулдаги қурилишларда ишлаëтган икки ўзбек муҳожири бирга ўтириб ароқ ичишган ва кўп ўтмай орада жанжал чиққан. Синфдоши ўзи ва ўлган қариндошлари шаънини ҳақорат қилганидан жаҳли чиққан айбланувчи болта ва пичоқ билан унга ташланган. Олган жароҳатларидан воқеа жойида жон берган дўсти жасадини парчалаб¸ уни катта сумкаларда Барнаул бўйлаб ташлаб чиққан ўзбекистонлик муҳожир 11 март куни полиция томонидан қўлга олинган. Текширув пайтида унинг спорт сумкасидан ўлдирилган муҳожирнинг парчаланган тана аъзолари топилган.

Мазкур иш эндиликда судга оширилган.

Айни пайтда¸ Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистондаги бошқармаси¸ ўзбекистонлик бошқа бир муҳожирнинг вояга етмаган икки қизни зўрлаганликда айбланаëтганини хабар қилди.

Ҳозирча тергов манфаатлари нуқтаи-назаридан айбланувчи шахсига оид маълумотлар ошкор этилмади.
XS
SM
MD
LG