Линклар

Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати 2011 йилнинг биринчи ярми ичида олинган даромади 56 фозига ошгани ва 25 миллиард долларга етганини маълум қилди.

Жаҳон бозорида газ нархининг ошиб бораëтгани¸ айни пайтда газга талабгорларнинг кўпайгани¸ айтилишича¸ даромаднинг режадагидан кўпайишига сабаб бўлган.

2011 йилнинг биринчи ярми давомида Газпром савдоси 39 фоизга ошган ва умумий савдо қиммати 49 миллард долларни ташкил этган.

Ширкат эълон қилган ҳисоботга кўра¸ олти ой ичида Европага газ сотиш ҳажми 42 фоизга¸ айни пайтда собиқ иттифоқдошлар билан олди-берди миқдори 76 фоизга ошган.
XS
SM
MD
LG