Линклар

logo-print

Италия Бош вазири Силвио Берлускони Италияда муддатидан аввал сайловлар ўтказилса¸ ҳукумат раҳбари лавозимига бошқа даъво қилмаслигини билдирди.

Сешанба куни Берлускони мамлакат парламенти Европа Иттифоқи талаб этаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини қабул қилса, ҳокимиятдан кетишга розилик беришини маълум қилди.

Италиянинг бутун евроҳудудга ëйилиш хавфи туғилган молиявий инқироз домига тортилиши олдини олишга қаратилган ислоҳотлар дастурининг мамлакат парламенти томонидан яқин ҳафталар ичи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Халқаро молиявий тизимлар Италияга қарз бериш устама фоизини кескин оширгани муносабати билан мамлакатдаги сиëсий беқарорлик кучайиб кетди.

Берлускони ва у мансуб марказ-ўнгчи ҳукмрон партия Италияда муддатидан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилаëтган бўлса¸ мухолифат миллий бирлик ҳукумати тузишга чақирмоқда.

Италия президенти Жоржио Натолитано ЕИ талаб қилаëтган молиявий ислоҳотлар дастури парламент тасдиғидан ўтгач¸ мамлакатдаги сиëсий партиялар билан маслаҳат жараëнини бошлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG