Линклар

logo-print
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Ҳаж-2011” дастури давомида 5080 ҳожини Саудий Арабистонига олиб бориб келиш учун 22 парвозни амалга оширади.

Ширкат матбуот хизмати тарқатган хабарномага кўра¸ ушбу дастур 23 ноябрга қадар давом этади ва ҳожилар нафақат Тошкент¸ балки қатор вилоят марказларидан ташкил этилган рейслар воситасида ибодатни амалга оширадилар.

Бу йилги ҳаж мавсуми давомида Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина ва Қарши-Мадина йўналишлари бўйлаб чартер рейслари амалга оширилади.

Ўзбекистонлик ҳожилар¸ авиаширкатнинг таъкидлашича¸ барча қулайликларга эга бўлган Боинг 757/767 русумли учқичларда ташилмоқда ва бу учқичларни махсус тайëргарликдан ўтган учувчилар гуруҳи бошқармоқда.
XS
SM
MD
LG