Линклар

Сурия ҳуқуқ фаолларининг маълум қилишича¸ бугун мамлакатнинг марказий Ҳама ва Ҳомс шаҳарларида хавфсизлик кучлари томонидан яна камида 12 одам ўлдирилган.

Айни пайтда¸ Араб лигасининг Қоҳирадаги бош идораси олдида Сурия мухолифати фаолларига қарши ҳужум амалга оширилган. Ҳужумни амалга оширган суриялик муҳожирлар ўзини мухолифат намояндаси деб тақдим этаëтганларнинг аслида Башар ал-Ассад режими хизматчилари эканини айтмоқда.

Мазкур гуруҳнинг Араб лигаси раҳбари билан учрашиб¸ Суриядаги зўравонликларга барҳам беришга оид муроса режасини муҳокама этилиши белгиланган эди.

БМТ ҳисоб-китобича¸ март ойидан бери Сурияда давом этаëтган норозилик намойишлари давомида режим хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганлар сони 3500 дан ошган.
XS
SM
MD
LG